Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Биринчи ойнинг биринчи кунида улар Эзранинг бошчилигида Бобилдан чиқдилар. Эзрага Худонинг марҳамати ёр бўлгани учун, улар тўрт ойдан кейин — бешинчи ойнинг биринчи кунида Қуддусга етиб келдилар. Шоҳдан: “Бизни йўлда душмандан ҳимоя қилиш учун бир гуруҳ сипоҳ ва отлиқлар беринг”, деб сўрашга хижолат бўлардим. Чунки биз шоҳга: “Худойимиз Унга юз бурганларнинг ҳаммасига марҳамат қилади, лекин Ундан юз ўгирганларга ғазабини сочади”, деб айтган эдик. Биринчи ойнинг ўн иккинчи куни биз Оҳабо дарёси бўйидан Қуддус томон йўлга тушдик. Худойимиз бизга ёр эди. Йўлда кетаётганимизда, У бизни душман ҳужумидан ва қароқчилардан ҳимоя қилди. Мана, қаранг Қуддусга! Байрамларимиз шаҳрига боқинг. Ўз кўзларингиз билан Сионни, Ўша осуда масканни кўрасиз. Бу чодир ҳеч қачон кўчмайди, Унинг қозиқлари сурилмайди, Биронта арқони узилмайди. Ҳа, Эгамиз бутун элатлардан ғазабда, Уларнинг лашкарларига қаҳри келди. Эгамиз уларни тамомила қириб ташлайди. Уларни бўғизлашга ҳукм этган. Эгамиз қутқарганлар қайтиб келади, Улар қўшиқ айтиб, Қуддусга киради. Бошларида абадий шодлик тожи бўлади, Шод–хуррамлик уларни қамраб олади, Қайғу, ғамлар йўқ бўлиб кетади. Эгамиз қутқарганлар қайтиб келади, Қўшиқ айтиб Қуддусга келади. Абадий шодлик уларнинг бошида тож бўлади. Улар шодлик, севинчга етишади, Қайғу, надомат улардан узоққа қочади. Эгамиз доимо сизга йўл кўрсатади, Қақраган ерларда ҳам жонингизга озиқ беради, Шунда сиз суғорилган боғдай, Сувлари қуримас булоқдай бўласиз. Шунга ўхшаб сизлар ҳам ҳозир ғам–қайғу чекяпсизлар. Лекин Мен сизларни яна кўраман. Шунда юрагингиз қувончга тўлади. Қувончингизни сизлардан ҳеч ким тортиб олмайди.
Выбор основного перевода