Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Менга юз буринг, нажот топасиз, Эй заминнинг барча четлари! Ҳа, Мен Худоман, бошқаси йўқ. Ўзим ҳақим онт ичдим, Оғзимдан тўғри сўз чиқди, беҳуда кетмас: Менинг олдимда ҳар бир одам тиз чўкади, Ҳар бир тил Менга садоқат қасамини ичади. Мен ҳақимда: «Фақатгина Эгамизда адолат, қудрат бор», деб айтадилар. Мендан ғазабланганларнинг ҳаммаси Менга келадилар, улар уялиб қоладилар. Аммо бутун Исроил насли Мен — Эгаси туфайли нажот топади. Улар мақтовга сазовор бўлади.” Фосиқларнинг оёғи ёмонликка шошилади, Улар беҳуда қон тўкишга жуда уста. Уларнинг фикри–зикри гуноҳ билан банд, Қадамидан ҳалокату вайрона келади. Қуддусга қарши уруш очганлардан тирик қолганлари эса ҳар йили Шоҳ — Сарвари Оламга сажда қилишга ва Чайла байрамини нишонлашга келишади. Шундан кейин мен саноғига етиб бўлмайдиган катта бир оломонни кўрдим. Турли хил халқ, қабила, элату миллатларга мансуб бўлган бу одамлар тахт олдида, Қўзининг ҳузурида туришарди. Ҳаммасининг эгнида оқ либос, қўлларида пальма дарахти шохлари бор эди.
Выбор основного перевода