Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Худо, Сен ер юзида яшармидинг?! Сен осмонга, ҳатто фалак тоқига ҳам сиғмассан. Фалак тоқи олдида мен қурган уй нима бўлибди?! Эй Худо, Сен ер юзида инсон зоти билан яшармидинг?! Сен осмонга, ҳатто фалак тоқига ҳам сиғмассан. Фалак тоқи олдида мен қурган уй нима бўлибди?! ‘Эгамизнинг Маъбади шу ерда! Мана, Эгамизнинг Маъбади, шунинг учун ҳеч қандай хавф–хатар йўқ!’ деган ёлғон сўзларга ишонманг. Лекин Мен сизларга айтаман: умуман қасам ичманглар. «Осмон ҳақи», дея қасам ичманглар, чунки осмон Худонинг тахтидир. «Ер ҳақи», дея қасам ичманглар, чунки ер Худонинг пойандозидир. «Қуддус ҳақи», дея ҳам қасам ичманглар, чунки Қуддус буюк Шоҳнинг шаҳридир. «Осмон Менинг тахтимдир, Ер оёғим тагидаги курсидир. Менга қандай уй қуриб бера оласиз?! — демоқда Эгамиз. — Қайси жой Менга маскан бўла олади?! Ахир, ҳаммасини Ўз қўлларим билан яратганман.» Оламни ва ундаги ҳамма нарсаларни яратган Худо еру осмоннинг Эгаси бўлиб, инсон қўли билан ясалган саждагоҳларда яшамайди.
Выбор основного перевода