Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Ўз улуғвор овозини эшиттиради. Ҳа, қўлининг зарбаси оғирдир. Унинг кучли ғазаби, ямламай ютай деган оловга ўхшайди. Ҳа, Унинг ғазаби бўрону довул, момақалдироқ кабидир. Мурдалари кўмилмай қолиб кетади, Жасадларидан қўланса ҳид анқийди, Уларнинг қони қирларда дарё бўлиб оқади. Шундайларни Мен қиличнинг дамига рўпара қиламан. Ҳаммангиз тиз чўкасиз, бўғизланасиз. Ахир, Мен чақирганимда жавоб бермадингиз, Гапирганимда қулоқ солмадингиз. Менинг олдимда қабиҳликлар қилдингиз, Мен хоҳламаган нарсаларни танладингиз.” Ўша куни бутун ер юзи, бу бошидан нариги четигача Эгамизнинг қудратидан нобуд бўлган одамларнинг жасадларига тўлади. Марҳумлар учун ҳеч ким марсия айтмайди, ҳеч ким уларни йиғиб кўммайди. Улар ер устида гўнгдай ётаверади. Сўнг барча халқларни йиғиб, Ҳукм водийсига олиб тушаман. У ерда халқим Исроил ҳақи улар билан даъволашаман, чунки улар Менинг халқимни турли элларга тарқатиб юбордилар. Юртимни эса ўзаро бўлишиб олдилар. Бошқалар эса от минган Чавандознинг оғзидан чиққан қилич билан ўлдирилди. Ҳамма қушлар бўкиб қолгунча уларнинг гўштидан еди.
Выбор основного перевода