Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди Менинг амрларимга чин дилдан итоат этсангиз, аҳдимга риоя қилсангиз, сизлар Менинг халқим, бошқа халқлар орасида хазинам бўласизлар. Бутун ер Меникидир, Улар Эгамизни улуғласин, Денгиз ортидаги юртларда ҳам Унга ҳамду санолар айтсин! Эй Қуддус аҳолиси, дарвозалардан чиқинг! Қайтаётган халққа йўлни тайёрланг! Тупроқ йиғиб йўл қилинг, Тошларни териб ташланг, Халқлар учун байроқ тикинг! Эгам айтар: “Мени сўрамаганларга кўриндим, Мени изламаганлар топди. Менга илтижо қилмаган бир халққа: «Мана Мен! Шу ердаман!» деб айтдим. Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдиринглар. Шу билан бирга, мен бошқаларнинг пойдевори устига бино қурмайин деб, ҳали Масиҳнинг номи овоза қилинмаган ерларда Хушхабарни ёйиш учун жон куйдиряпман. Муқаддас битикларда ёзилганидай: “У ҳақда хабарсиз бўлганлар энди кўрадилар, У ҳақда эшитмаганлар энди англаб етадилар.”
Выбор основного перевода