Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қарши бўлар ўша машҳур Таршиш кемаларию Инсон яратган барча ажойиботларга. Эгамиз Раббий шундай айтмоқда: “Мана, Мен халқларга қўл кўтариб, ишора бераман, Элатларга байроғимни кўтараман. Болаларингни улар қўлларида кўтариб келади, Қизларингни улар опичлаб келади. Шоҳлар сенга хизмат қилиб, боқади, Маликалар сенга энагалик қилади. Бошлари ерга теккудай бўлиб, Улар сенга таъзим қилади, Оёқларинг чангини ялаб–юлқайди. Ўшанда Мен Эганг эканлигимни биласан. Менга умид боғлаган шарманда бўлмайди.” Мен берадиган нажот ўз йўлига чиқди, Мен ғалаба қозонадиган вақт яқинлашди. Халқлар орасида қўлим ила адолат ўрнатаман, Денгиз ортидаги юртлар Менга умид боғлайди, Билагимнинг кучидан улар умид қилади. Ўзингиз танимаган халқларни чақирасиз, Сизни танимаган халқлар олдингизга келади. Мени, Исроил халқининг Муқаддас Худоси — Эгангиз Худони деб Бу халқлар келади, Зотан, Мен сизни улуғворликка буркаганман.” Мен уларнинг орасида аломат кўрсатаман. Омон қолганларини қуйидаги халқлар орасига юбораман: Таршиш, Ливия халқларига, камонкашлари билан машҳур бўлган Лидия халқига, Тувал ва Юнон халқларига, денгиз ортидаги Мен ҳақимда эшитмаган, Менинг улуғворлигимни кўрмаган халқларга. Улар Менинг буюклигимни ўзга халқларга билдирадилар.”
Выбор основного перевода