Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо Ёқуб наслига Эгам шафқат қилади, У яна Исроил халқини танлаб олади. Ёқуб наслига ўз ерида ором беради, Бирлашади мусофирлар улар билан, Қўшилади Ёқуб хонадони билан. Халқлар ўз юртларига Исроилни бошлаб боради, Улар Исроил халқининг мулки бўлади. Исроил Эгамнинг ерида халқларни қул, чўри қилади. Ўзини асир қилганларни Исроил халқи асир қилади, Золимлар устидан у ҳукмронлик қилади. Шоҳлар сенга хизмат қилиб, боқади, Маликалар сенга энагалик қилади. Бошлари ерга теккудай бўлиб, Улар сенга таъзим қилади, Оёқларинг чангини ялаб–юлқайди. Ўшанда Мен Эганг эканлигимни биласан. Менга умид боғлаган шарманда бўлмайди.” Эй Қуддус халқи, халқлар сизнинг ғалабангизни, Ҳар бир шоҳ шуҳратингизни кўради. Улар сизни янги ном билан атайди, Бу номни Эгамизнинг Ўзи сизларга беради. Энди сизни “Тарк этилган” деб айтмаслар, Сизнинг юртингизни “Ташландиқ” деб атамаслар. Энди сизга “Ундан мамнунман” деган ном берилади, Юртингизни эса “Оилали” деб айтишади. Зотан, Эгангиз сиздан мамнун бўлади, Юртингиз ҳам оилали бўлади. Сизлар, аксинча, самодаги Сион тоғига ва барҳаёт Худонинг шаҳри — самовий Қуддусга яқинлашгансизлар. Шод–хуррамлик қилгани йиғилган минглаб фаришталар олдига келгансизлар. Шайтон тўдасидан бўлганларни нима қилишимни ўзинг кўрасан. Улар ўзларини Худонинг халқи деб атайдилар, аммо гаплари ёлғон, улар Худонинг халқи эмаслар. Мен уларни шундай кўйга соламанки, келиб сенинг оёғингга йиқиладилар. Мен сени қанчалик севганимни билиб оладилар.
Выбор основного перевода