Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лекин Юсуфнинг камони таранг тортилди, Унинг қўллари ҳам чаққонлашди Ёқубнинг қудратли Худоси кучи туфайли, Исроилнинг Чўпони, Қояси туфайли. Шоҳлар сенга хизмат қилиб, боқади, Маликалар сенга энагалик қилади. Бошлари ерга теккудай бўлиб, Улар сенга таъзим қилади, Оёқларинг чангини ялаб–юлқайди. Ўшанда Мен Эганг эканлигимни биласан. Менга умид боғлаган шарманда бўлмайди.” Эгамиз шундай деди: “Ҳа, Исроил халқи Менинг халқимдир, Хиёнат қилмайдиган фарзандлардир.” Шундай қилиб, Худо уларнинг нажоткори бўлди. Ахир, Сен бизнинг отамизсан, эй Эгамиз! Иброҳим бизни билмайди, Ёқуб бизни танимайди. Сен бизнинг отамизсан! Азалдан номинг — “Қутқарувчимиз.” Сиз унинг кўкрагидан эмгандай бўлиб, Тўйиб, тасалли топасиз. Қониб–қониб ичиб, Унинг мўл–кўл баракасидан завқ оласиз.
Выбор основного перевода