Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Беозорлар эса юртга эгалик қилади, Мўл бахт–саодатдан баҳраманд бўлади. Эгамиз барака берган инсонлар юртни эгаллайди, Эгамиз лаънатлаган одамлар эса йўқ бўлиб кетади. Исроил халқи Мен бунёд этган фарзандларини кўрганда Улар Менинг номимни муқаддас деб билади, Мени — Ёқуб наслининг Худосини муқаддас деб тан олади. Ҳа, Мен, Исроил Худосининг ҳузурида ҳайратда туради. Исроил халқининг Муқаддас Худоси, Унинг Яратувчиси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Хўш, энди Ўз фарзандларимнинг Тақдири ҳақида Мени сўроққа тутасизми?! Ўз қўлларим ижоди тўғрисида Менга кўрсатмалар берасизми?! Уйғон, уйғон, эй Қуддус, Куч–қудратга тўлгин. Ажойиб кийимларингни кийгин, Эй Сион, муқаддас шаҳар! Мана энди суннатсизлар, нопоклар Дарвозаларингдан ичкари кирмайди! Мен қулим Ёқубга берган ерда улар яшайдилар, аждодлари ўтган юртда истиқомат қиладилар. Бола–чақалари ва бутун авлоди ўша юртда абадий ўрнашади. Қулим Довуднинг сулоласи уларга то абад ҳукмронлик қилади.
Выбор основного перевода