Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Муқаддас тоғимнинг гир атрофида Улар зарар келтирмас ё чақмас. Ҳа, сувлар тўлдирганидай денгизни, Ер юзи тўлиқ билиб олади Эгамизни. Ўша куни Яҳудо юртида ушбу қўшиқ куйланар: “Мана, шаҳримиз қудратлидир! Эгамиз бизнинг қалъамиздир, Унинг Ўзи бизга нажот беради. Бошингга қўш фалокат келди, Ким сенга тасалли беради?! Атрофингда талончилигу ҳалокат, очлигу қилич, Ким сени юпата олади?! Мен сени душманларингдан халос қилганимда Сен бехатар бўласан. Зулм сендан узоқда бўлади, Ҳалокатдан қўрқмайсан, Чунки у сенга яқинлашмайди. Дарвозаларинг доимо очиқ бўлади, Улар кечаю кундуз ёпилмайди. Шунда халқлар сенга бойликларини олиб келади, Уларни ўз шоҳлари бошлаб келади.
Выбор основного перевода