Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бошингни кўтариб, атрофга қара, Ҳамма фарзандларинг тўпланиб, олдингга келишди.” Эгамиз шундай демоқда: “Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи айтаманки, Ҳаммаси зебу зийнатдай сени безатиб туради, Келинчакдай уларни тақинчоқ қилиб тақасан. Асирликда туғилган фарзандларинг Ҳали сенга шундай дейди: «Бу жой бизга торлик қиляпти, Жой беринг, биз ҳам яшайлик.» Шунда ўзингга ўзинг дейсан: «Уларни менга ким туғиб берди? Фарзандсиз эдим, туғмас бўлиб қолгандим. Сургунда эдим, хор бўлгандим. Уларни ким менга катта қилиб берди? Ёлғиз ўзим қолгандим–ку, Энди улар қаердан келиб қолди?»” Эгамиз Раббий шундай айтмоқда: “Мана, Мен халқларга қўл кўтариб, ишора бераман, Элатларга байроғимни кўтараман. Болаларингни улар қўлларида кўтариб келади, Қизларингни улар опичлаб келади. Ҳа, Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен Қуддусга тинчликни дарё каби, Элатларнинг бойлигини тошқин сой каби оқизиб келтираман. Қуддус сизларни эмизикли боладай қўлларида кўтариб юради, Сизларни тиззаларига ўтирғизиб, парвариш қилади. Халқлар шаҳарнинг нурида юришади. Ер юзи шоҳлари унга ўз бойликларини келтиришади.
Выбор основного перевода