Тоғлар оша тинчликни эълон қилган Хабарчининг қадамлари нақадар гўзал! У хушхабар олиб келмоқда, У нажотни эълон қилмоқда, У Қуддусга: “Худойинг ҳукмрондир”, демоқда.
Эгам айтар: “Эй мазлум шаҳар! Бўронларда қолдинг, аммо ҳеч ким сени юпатмади! Мана, Мен фируза тошлар ишлатиб, сени қайта қураман. Зангори ёқут тошлардан сенга пойдевор қўяман.
Эй халқим, сизлар Менга: «Рўза тутяпмиз–ку, Сен кўрмаяпсан, Сенга итоат қиляпмиз–ку, нега билмайсан?!» деб айтасизлар. Ахир, рўза тутган кунингизда хоҳлаган ишингизни қиляпсиз, Ишчиларингиздан оғир меҳнат талаб этяпсиз.