Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўзи суйган Ёқубнинг фахрли мулкини Эгамиз биз учун юрт қилиб танлади. Катта йўллар ҳувиллаб қолган, Бу йўллардан юрмайди ҳеч кимса, Аҳдлар бузилди, шаҳарлар вайрон бўлди, Инсон ўз қадрини йўқотди. Юрт аза тутди, азоб чекди. Лубнон ўрмонлари иснодга қолиб, қуриб қолди. Шарон текислиги саҳрога ўхшаб қолди, Башан, Кармил тоғидаги дарахтларнинг япроқлари қолмади. Эгамиз қутқарганлар қайтиб келади, Улар қўшиқ айтиб, Қуддусга киради. Бошларида абадий шодлик тожи бўлади, Шод–хуррамлик уларни қамраб олади, Қайғу, ғамлар йўқ бўлиб кетади. Яратаётган ишларим туфайли То абад шодланинг, хурсанд бўлинг. Мен Қуддусни шодлик қилиб, Халқини қувонч қилиб яратяпман. Эй Эгамизнинг каломини эшитиб, титрайдиганлар, Унинг сўзларига қулоқ тутинглар: “Қардошларингиз сиздан нафратланади, Менинг номимни деб улар сизни ҳайдаган. Сизларни мазах қилиб, шундай деган эди: «Қани, Эгангиз улуғворлигини кўрсатиб, Сизларни қутқарсин. Хурсанд бўлганингизни кўрайлик–чи!» Энди ўшалар шарманда бўлади.”
Выбор основного перевода