Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Хабарчиларинг орқали Мен, Раббийни ҳақорат қилдинг. Ўзинг ҳақингда айтдингки: ‘Кўплаб жанг араваларим билан Тоғ чўққиларини забт этдим. Лубнондаги инсон қадами етмаган жойларга етиб бордим. Энг баланд садр дарахтларини, Энг аъло сарв дарахтларини қўпордим. Лубноннинг энг кимсасиз масканларига, Ҳатто энг қалин ўрмонларига етиб бордим. Хабарчиларинг орқали Мен, Раббийни ҳақорат қилдинг. Ўзинг ҳақингда айтдингки: ‘Кўплаб жанг араваларим билан тоғ чўққиларини забт этдим. Лубнондаги инсон қадами етмаган жойларга етиб бордим. Энг баланд садр дарахтларини, Энг аъло сарв дарахтларини қўпордим. Лубноннинг энг узоқ тепаликларига, Ҳатто энг қалин ўрмонларига етиб бордим. Мен ўша дарахтни чуқурдаги марҳумларга ҳамроҳ қилиб, ўликлар диёрига туширганимда, дарахтнинг қулаши шовқинидан халқлар қўрқувга тушиб, титраган эди. Ўшанда Адан боғининг ер қаърига тушган ҳамма дарахтлари, Лубноннинг энг сара, энг аъло, яхши суғорилган ҳамма дарахтлари унинг қулашидан таскин топган эди.
Выбор основного перевода