Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бобил шаҳри шоҳликларнинг гўзали, Бобилдир — Бобилликларнинг улуғвор дурдонаси. Аммо Мен, Худо, ер билан яксон қиламан Худди Садўм, Ғамўра каби уни. Бобил бутун дунёни болғадай парча–парча қилди, Эҳ, энди ўзи синиб парчаланиб кетди! Бобилнинг аҳволи халқларни ваҳимага солди. Эй сероб сувлар бўйидаги шаҳар, Бой хазинага эга бўлган шаҳар! Сенинг кунинг битди. Ҳаётинг ипи узилди. Асирликка тушганлар уларни нафратомуз мазах этадилар, масхара қилиб, шундай айтадилар: “Эй бировнинг бойлигини талаб, уюм қилганлар, сизнинг ҳолингизга вой! Сизлар бировнинг нарсасини қайтармай, қарзларингизни орттириб юрибсизлар. Бундай ҳол узоққа чўзилармиди?! Бобил сизга нима қилган бўлса, Худо ҳам унга шуни қилсин! Қилмишига яраша икки баробар жазосини берсин! Ўзи тайёрлаган ичимликдан унга икки баробар ичирсин!
Выбор основного перевода