Энди бунга қулоқ сол! Эй ҳашаматни севувчи! Бехатар ўтириб, ўзингча айтасан: «Мендан бошқа малика йўқ, Тул қолмасман, фарзанд доғини кўрмасман.»
Мен сени соқчи каруб қилиб танладим, Ўша мартабага сени тайинладим. Сен Худонинг тоғида яшар эдинг, Оловдай товланган тошлар орасида юрар эдинг.
У ҳар қандай “худо” деб аталган ва сажда қилинган нарсага қарши чиқиб, ўзини улардан устун қўяди. Ҳаттоки, Худонинг Маъбадида ўтириб олиб, ўзини худо деб атайди.