Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳамма жойда — Ғазо ва унинг атрофларигача, қишлоқлардан тортиб, мустаҳкам шаҳаргача бўлган жойларда Филистларни мағлуб қилди. Уззиё Филистларга қарши уруш бошлаб, Гат, Ёбнах ва Ашдод шаҳарларининг деворларини бузиб ташлади. У Ашдод ҳудудида ва Филистларга қарашли бошқа жойларда шаҳарлар қурди. Фиръавн Ғазо шаҳрига ҳужум қилишидан олдин, Филист халқи ҳақида Эгамизнинг шу сўзлари Еремиёга аён бўлди: Эгамиз айтмоқда: “Қаранг, шимолда душманлар тўпланмоқда, Улар тўлқинлар каби, пишқириб келмоқда. Жўшқин дарё каби, тошиб ҳовлиқмоқда. Улар тўфондай бутун юртни босиб кетади, У ердаги ҳаммани — Шаҳарлар ва одамларни чўктиради. Халқ доду фарёд қилади, Юрт аҳолиси фиғон чекади. От туёқлари дупур–дупур уради, Аравалар тарақ–туруқ қилади, Ғилдираклар гурсиллайди. Эркаклар ичидан зил кетадилар. Ҳатто болаларини қутқаргани ҳам Улар орқага қайтмайдилар.” Ҳа, ўша кун келади, Филист халқи қириб ташланади! Омон қолган иттифоқчилари йўқ қилинади. Тир ва Сидон шаҳарларига ёрдам келмайди, Хафтўр соҳилларидан келган Филистларни Эгамизнинг Ўзи йўқ қилади. Ғазо аҳолиси қайғудан сочларини қирдиради, Ашқалон одамларининг дами ичига тушиб кетади. Эй Филист забардастларининг омон қолганлари! Қачонгача ғам чекиб, баданингизни тиласиз?! Филист халқи шундай деб ёлворади: “Шўримиз қурсин! Эй Эгамизнинг қиличи! Қачон тиниб–тинчийсан сен?! Бўлди етар, тинчлана қол! Қинингга кир, дамингни ол!” Эвоҳ, Эгамизнинг Ўзи амр этган бўлса, Қандай дам олсин у қилич?! “Ашқалон шаҳрига ва соҳилга ҳужум қил” деган бўлса, Қандай тинчлансин у қилич?! Эй Мўаб қўшнилари, қайғуринглар, Эй Мўабни таниганлар, мотам тутинглар. Айтинглар: «Эвоҳ, салтанат ҳассаси синди. Қудратли ва улуғвор ҳасса парчаланди.»
Выбор основного перевода