Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳа, беҳад очилиб кетди Ўликлар диёрининг иштаҳаси, Чексиз очилиб кетди унинг оғзи, Тушиб кетди у ерга Қуддуснинг обрўси, Ўликлар диёрига кетди кўп одами, Шовқин–сурони, юксалгани ҳам. Куя кийимни, қурт жунни еб битиргандай, Улар ҳам йўқ бўлиб кетади. Менинг ғалабам эса абадий бўлади, Нажотим насллар бўйи давом этади.” Сен Худонинг боғи Аданда яшар эдинг. Қизил ёқут, хризолит, олмос, Топаз, ақиқ, яшма, Зангори ёқут, фируза ва зумрад каби Қимматбаҳо тошлар билан безанар эдинг. Тақинчоқларинг олтиндан ясалган эди. Сен яралган кунинг булар тайёрланганди. “Эй инсон, Миср ва унинг тўдаси учун қайғуриб йиғла. Уларни бошқа буюк халқлар қаторида гўрдаги марҳумлар олдига жўнат. Уларга шундай деб айт: «Сизлар ўзингизни бошқалардан гўзал деб биласизми? Қани боринг, суннатсизлар билан бир гўрда ётинг! Ўликлар диёридаги буюк саркардалар сизларни ва иттифоқчиларингизни қаршилаб олишади. Улар шундай деб ҳайқиришади: ‘Бу суннатсизлар жангда ҳалок бўлди, ер бағрига тушиб келди, энди шу ерда ётибди!’ Сен инсонлар жамиятидан ҳайдалиб, ёввойи ҳайвонлар билан яшайсан. Худойи Таоло — инсон салтанатининг ягона Ҳукмдори эканини ва У тахтни хоҳлаган одамига беришини уқмагунингча, етти йил давомида молга ўхшаб ўт еб юрасан.” Менга айтилган бу кароматли сўзлар ўша заҳотиёқ амалга ошди. Мен инсонлар жамиятидан ҳайдалдим. Мол каби ўт еб, осмондан тушган шудрингга чўмилдим. Сочларим бургут қанотларидай узун, тирноқларим қушнинг чангалларидай бўлгунига қадар, ҳаётим шу зайлда давом этди. Белгиланган муддат тугагач, мен кўзимни осмонга тикдим, ўша заҳотиёқ эс–ҳушим ўзимга қайтиб келди. Мен Худойи Таолога шукроналар айтдим, мангу яшовчини олқишлаб, улуғладим: “Зеро, абадийдир Унинг ҳукмронлиги, Авлодлар ошадир Унинг шоҳлиги. Ҳукмдорларни тахтларидан туширди, Фақирларни эса юксалтирди.
Выбор основного перевода