Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳа, Эгамнинг ғазаби Ўз халқига қарши алангаланди, У халққа қарши қўл кўтариб, уларни урди. Шунда тоғлар ларзага келди, Кўчаларда жасадлар ахлат бўлди. Шунда ҳам Эгам ғазабидан тушмади, Унинг қўли ҳамон Исроилга қарши кўтарилганча турарди. «Бу ерда нима ишинг бор?! Бу ерда сенинг киминг борки, ўзингга қабр қазибсан?! Юксакда ўзингга қабр қазибсан, қояда ўзингга маскан қилибсан?! Мана, Мен, Эганг, сени улоқтираман. Эй кучли инсон! Мен сени чирпирак қилиб шиддат билан улоқтираман. Мен сени айлантириб–айлантириб, тўп каби, кенг бир юртга учириб юбораман. Сен ўша юртда ўлиб кетасан. Улуғвор жанг араваларинг ўша ерда қолиб кетади. Хўжайининг хонадонига сен шармандалик келтирасан! Мурдалари кўмилмай қолиб кетади, Жасадларидан қўланса ҳид анқийди, Уларнинг қони қирларда дарё бўлиб оқади. Уни ўлган эшакнинг аҳволига соладилар, Қуддус дарвозаларидан судраб чиқиб, отиб юборадилар.” Улар шаҳарга киришлари биланоқ, Исмоил билан унинг одамлари уларни ҳам қириб ташладилар. Аммо келганлардан ўнтаси Исмоилга ёлвориб деди: “Илтимос, бизни ўлдирма! Далаларда яшириб қўйган буғдой, арпа, зайтун мойи ва асалимиз бор.” Исмоил уларни ўлдирмай, ҳаётларини сақлаб қолди. Ўлдирган одамларнинг жасадларини эса катта сардобага ташлади. Жасадларга тўлган бу сардобани Яҳудо шоҳи Осо Исроил шоҳи Башо ҳужум қилган пайтда қурдирган эди. Улар шаҳарга киришлари биланоқ, Исмоил билан унинг одамлари уларни ҳам қириб ташладилар. Аммо келганлардан ўнтаси Исмоилга ёлвориб деди: “Илтимос, бизни ўлдирма! Далаларда яшириб қўйган буғдой, арпа, зайтун мойи ва асалимиз бор.” Исмоил уларни ўлдирмай, ҳаётларини сақлаб қолди. Ўлдирган одамларнинг жасадларини эса катта сардобага ташлади. Жасадларга тўлган бу сардобани Яҳудо шоҳи Осо Исроил шоҳи Башо ҳужум қилган пайтда қурдирган эди.
Выбор основного перевода