Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
илтижо қилди: “Эй ота–боболаримизнинг Худоси — Эгамиз! Самодаги ягона Худо Сенсан. Сен ер юзидаги барча халқларга ҳукмронлик қиласан. Куч–қудрат эгаси Ўзингсан. Ким Сенга бас кела олади?! У олиб қўяман, деса, ким тўхтата олади?! Ким Ундан: «Нима қиляпсан?» деб сўрай олади?! Ҳа, азалдан буён Мен Ўшаман, Ҳеч ким Менинг қўлимдан қутула олмайди. Мен қилганимни ким бекор қила олади?!” Бутун дунё аза тутади, Осмон ҳам қоп–қора бўлиб кетади. Буни Мен айтдим, шахтимдан қайтмайман. Қарор қилдим, қароримни ўзгартирмайман.” Белгиланган муддат тугагач, мен кўзимни осмонга тикдим, ўша заҳотиёқ эс–ҳушим ўзимга қайтиб келди. Мен Худойи Таолога шукроналар айтдим, мангу яшовчини олқишлаб, улуғладим: “Зеро, абадийдир Унинг ҳукмронлиги, Авлодлар ошадир Унинг шоҳлиги. Ердаги инсонлар Унинг наздида ҳеч нарсадайдир, Инсонлару малакларга У ҳукмини ўтказгайдир. Бирор кимса Унга бас кела олмас, «Нима қиляпсан?» — деб сўрашга журъат этмас.”
Выбор основного перевода