Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кўрах наслининг саноси. Қўшиқ. Эгамиз яратган шаҳар муқаддас тоғда турибди, Ёқуб наслининг барча масканларидан кўра, Эгамиз Қуддус дарвозаларини кўпроқ севади. Ҳа, Қуддус ҳақида одамлар шу сўзни айтади: “Ҳар бири ўша ерда туғилган, Худойи Таолонинг Ўзи Қуддусни мустаҳкам қилади.” Зеро, Эгамиз Қуддусни барпо қилади, Ўзининг шуҳрати ила зоҳир бўлади. Шу боис Эгамиз Раббий айтмоқда: “Мана, Мен жойлаштиряпман Қуддусда Синалган бир тошни, пойдевор тошини. Бу қадрли тамал тоши ишончли пойдевордир. Ҳа, унга таянган ҳеч бир инсон умидсиз бўлмайди. Санхарив: “Ҳабашистон шоҳи Тирхоқо сен билан уруш қилгани отланди” деган хабарни эшитди. У Ҳабашистонга қарши жанг бошлашдан олдин Яҳудо шоҳи Ҳизқиёга яна одамлари орқали шу гапни етказди: “Умид қилган худойинг сени алдамасин: «Қуддус Оссурия шоҳига таслим бўлмайди», деб сени лақиллатмасин. Мен фақат камтарин ва итоаткор одамларни қолдираман. Улар Мен, Эгангиздан паноҳ топадилар. Шундай қилиб, ўша куни бу аҳд бекор бўлди. Мени кузатиб турган қўй савдогарлари бу иш Эгамизнинг сўзи эканлигини тушундилар.
Выбор основного перевода