Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фарёд қил, Эгамизнинг куни яқин! Ҳа, Қодир Худо кулфат юборади! У ер бойқушлару кирпиларнинг мулки бўлади, Уккию қарғалар у ерда макон қилади. Ҳа, Эгамиз бу юртни ўлчаб, Вайронаю харобага лойиқ топди. Бу юртда аслзодалар йўқ энди, У ердан бирорта шоҳ чиқмайди, Барча шаҳзодалари йўқ бўлиб кетади. Қалъаларида тиканлар ўсади, Саройларида янтоқлар, қушқўнмас буталар битади. У ер чиябўриларга маскан бўлади, Туяқушларнинг бошпанаси бўлади. Ёввойи мушуклару сиртлонлар Бир–бирига дуч келади, Ёввойи эчкилар бир–бирини чақириб маърайди, У ерда тун шарпалари дам олади, Ўша ер уларга оромгоҳ бўлади. Илонлар у ерда ин қуриб, тухум қўяди, Соя жойларда болаларини йиғади. Қузғунлар у ерда жуфтланиб тўпланади. Эгамиз шундай демоқда: «Етмиш йилдан кейин эса Мен Бобил шоҳини, унинг халқини ва Бобилликларнинг бутун юртини қилган гуноҳлари учун жазолайман. Уларнинг юрти то абад ҳувиллаб қолади. У ерда чорва ўтлаб юрадиган бўлади, Ҳар хил ёввойи ҳайвонлар ором олади. Сарой вайроналарида бойўғли яшайди, Ойналаридан унинг товуши эшитилади. Остоналарида харобалар уюм–уюм бўлиб ётади. Биноларининг садр ёғочлари шилиб олинади.
Выбор основного перевода