Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Узоқларда бўлганлар ўлатдан қирилиб кетади. Яқинда бўлганлар қиличдан ўтказилади. Омон қолганлар очарчиликдан нобуд бўлади. Шу йўл билан Мен уларнинг устиларига қаҳримни сочаман. Эй Исроил, сенинг кунинг битди, Мен қаҳримни устингга сочаман. Тутган йўлинг учун сени ҳукм қиламан, жирканч одатларинг учун жазолайман. Аммо улар Менга қарши исён кўтардилар. Гапимга қулоқ солмадилар. Биронтаси ҳам макруҳ бутини ташламади, Миср худоларидан улар воз кечмадилар. Шунда Мен қаҳру ғазабимни Мисрдаёқ уларнинг устига ёғдирмоқчи бўлдим. Аммо фарзандлари ҳам Менга қарши исён кўтардилар. Қонунларимга риоя қилган киши яшаган бўларди. Аммо улар фармонларимни бажармадилар, қонун–қоидаларимга риоя қилмадилар. Шаббат кунларимни булғадилар. Шунда Мен саҳрода уларнинг устига ғазабимни ёғдирмоқчи бўлдим. Шунинг учун Мен сизларга қаҳримни сочаман, ҳаммангизни ғазабим оловида йўқ қиламан. Қилган қилмишларингизга яраша жазоингизни бераман. Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.»”
Выбор основного перевода