Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Азалда Ўзингники қилиб олган халқингни ёдингда тут. Ўзимнинг мулким бўлсин деб, қутқарган халқингни, Ўзинг маскан қилган Сион тоғини ёдингда тут. Даҳшатли бу хароба томон қадам босиб кўр, Қара, муқаддас маскандаги борини ғаним йўқ қилди. Ғанимларинг шовқин–сурони муқаддас масканингни тўлдирди, Байроқларини улар белги қилиб ўрнатди. Ўзларини болтаси бор одамдай тутдилар, Ўрмондаги дарахт кесувчилардай тутдилар. Сўнгра болтаю болғалар билан Парчаладилар унинг ўймакор ишларини. Муқаддас масканингга ўт қўйдилар, Сен улуғланадиган маконни ҳаром қилдилар, Маъбадингни ер билан битта қилдилар. “Уларни тамомила қириб ташлаймиз”, деб ўз кўнглида айтдилар, Юртдаги барча саждагоҳларни ёқиб ташладилар. Вайроналар ичра ётар юртингиз, Оловда ёниб кетган шаҳарларингиз! Олдингизда ерингизни Еб битирар келгиндилар, Бегоналар юртингизни вайрон қилар. Уйлари, далалари ва хотинлари Бошқа бировларга берилади. Мен бу юрт аҳолисига қарши қўл кўтараман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Ўзга халқлар унинг кучини кесди, У эса буни англамайди. Сочлари оқариб бўлди, У эса буни пайқамайди.
Выбор основного перевода