Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар нафс балосига учраган, ҳеч қачон қониқмайдилар. Орзу–ҳавас қилиб йиққан бойликлари уларни қутқармайди. Ёвузлик билан топилган бойликдан наф йўқ, тўғрилик эса ўлимдан қутқаради. Кейин ҳамма кумуш бутлар, олтин тасвирларингизни йўқ қилиб ташлайсиз. Сиз ўша нарсаларни ифлос латта–путтадай улоқтириб ташлайсиз. “Эй даф бўл кўзимдан!” дейсиз ўша нарсаларга. Мана, улар деворнинг ўпирилиб тушган жойларини қўриқламадилар, деворни тузатмадилар. Энди Менинг ғазаб кунимдаги жангда сизлар ўзингизни муҳофаза қила олмайсиз. “Эй инсон, бу одамлар бутларга кўнгил қўйганлар, гуноҳ уларнинг бошига ҳалокат келтиради. Шундай экан, Менга маслаҳат солишларига қандай йўл қўяй?! Сен уларга айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: Исроил халқидан бирорта одам бутларга кўнгил қўйса, бу гуноҳ унинг бошига ҳалокат келтиради. Агар бундай одам маслаҳат сўрагани пайғамбар олдига келса, Мен, Эгангиз, ўша одамнинг саноқсиз бутларига яраша жавобини бераман. Эгамизнинг ғазаб кунида Кумуш ҳам, олтин ҳам уларга нажот бермайди. Эгамизнинг рашк ўти Бутун дунёни куйдириб ташлайди. Ҳа, ер юзида яшаган ҳаммани Эгамиз даҳшатли тарзда йўқ қилади. Пулпарастлик ҳар қандай ёмонликнинг негизидир. Мана, баъзилар бойлик кетидан қувиб, имондан қайтиб кетдилар ва ўзларини кўпгина азобларга дучор қилдилар.
Выбор основного перевода