Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бир тақдир кутмоқда Халқ ва руҳонийни, Қул ва унинг эгасини, Чўрию унинг бекасини, Харидору сотувчини, Қарздору қарз берувчини, Судхўру қарз олганни. Эй Исроил, Эгамиз Раббий шундай деб айтмоқда: мана, кулфат келмоқда! Даҳшатли кулфат! Кунингиз битди! Эвоҳ, кунингиз битди! Мана, бало бошингизга келди! Эй юрт аҳли, ҳалокатингиз келди! Тоғларда хурсандчилик эмас, саросима ҳукм сурадиган кун келди. Эй инсон, ана, кулфат куни етиб келди! Ҳалокат яқинлашиб қолди! Зўравонлик гуллади, мағрурлик куртаклади. Бурғулар чалинди, ҳаммаси тайёр бўлди. Аммо жангга киришга ҳеч ким журъат қилмади. Ахир, Менинг ғазабим бутун оломон устига ёғилади. Эй биродарлар, сизларга яна шуни айтмоқчиманки, вақт энди қисқа. Вақти келиб, уйланганлару уйланмаганларнинг фарқи бўлмайди. Йиғлаётганлару севинаётганлар, буюм харид қилганлар ўзларининг қайғу–аламлари, хурсандчилиги ва мол–дунёси билан овора бўлиб қолмасин.
Выбор основного перевода