Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уларга кулфат кетидан кулфат келтираман, Ўқларимни битта қўймай уларга отаман: Шоҳ Рахабомнинг отаси Сулаймон ҳаётлиги даврида оқсоқоллар ҳар доим унинг олдида ҳозиру нозир эдилар. Шоҳ ўша оқсоқолларга маслаҳат солди. — Сизлар нима дейсизлар, бу халққа нима деб жавоб берсам бўлади? Биронта ҳам пайғамбар қолмади, Мўъжиза аломатларини топа олмаймиз. Қачонгача давом этар бу? Биронтамиз билмаймиз. Мана, Мен шундай бир иш қиламанки, Бу халқ ҳайратда қолади, Лол бўлиб, донг қотади. Донолари донолигидан маҳрум бўлади, Идроклилари идрокидан айрилади.” Кулфат кетидан кулфат келди, Бутун юрт хонавайрон бўлди. Бир зумда чодирларим бузилиб кетди, Масканим пардалари йўқ бўлди. Сургун бўлган пайтимизнинг еттинчи йили бешинчи ойининг ўнинчи кунида айрим Исроил оқсоқоллари Эгамизга маслаҳат солмоқчи бўлиб, олдимга келдилар. Улар рўпарамга ўтирдилар. “Эй инсон, Исроил оқсоқолларига айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: сизлар ҳали Менга маслаҳат солмоқчи бўлиб келдингизларми?! Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, сизларга ҳеч қандай маслаҳат бермайман!» Руҳонийнинг вазифаси одамларга тўғри таълим беришдир. Одамлар унинг олдига маслаҳат сўраб боришлари керак, ахир, Мен Сарвари Оламман, у Менинг элчимдир.
Выбор основного перевода