Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Зотан, Сарвари Олам — Раббий бир кунни белгилади, У куни Ваҳий водийсида қий–чув бўлади, Зулм ва саросима ҳукм суради. Деворлар қулаётир, Одамлар тоғларга қараб фарёд қилаётир. Ўша вақт келди! Ўша кун яқинлашди! Харидор харид қилган нарсасидан қувонмасин, сотувчи кўрган зараридан ғам чекмасин. Менинг ғазабим бутун оломон устига бирдай ёғилади. Энди халқим олдига бориб айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен бу мақолни йўқ қилиб юбораман. Исроилда уни айтмайдиган бўлишади.» Яна уларга айт: «Башоратлар бажо бўладиган кунлар яқинлашиб қолди. Оз қолди Эгамизнинг буюк кунига! Оз қолди! Ўша кун шиддат билан яқинлашмоқда. Қулоқ солинг! Бу Эгамизнинг кунидир. Бу кун аччиқ кулфат келтиради, Ҳатто жасур жангчилар қўрққанидан бақиради.
Выбор основного перевода