Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен Худонинг жарангдор овозини эшитдим. У баланд овозда деди: — Эй шаҳарни жазолаш учун тайинланганлар, қуролларингизни олинглар. Бу ерга келинглар! Исроил халқига шу гапларни айтиб қўйишимни буюрди: “Эгамиз Раббий шундай демоқда: фахрланадиган қўрғонингиз, кўзингиз қувончи, юрагингиз орзуси бўлмиш муқаддас масканимни Мен ҳаром қилдираман. Қуддусда қолган ўғил–қизларингиз қиличдан ҳалок бўлади. Исроил халқи гуноҳ қилиб, Менга хиёнат қилгани учун, Мен уларни бегона юртларга сургун қилганимни бошқа халқлар тушуниб олишади. Халқимнинг бу қилмиши учун Мен улардан юз ўгириб, душманларнинг қўлига топширган эдим, қирилиб кетишларига тўсқинлик қилмадим. Мен улардан юз ўгирдим, бузуқлиги ва қилган гуноҳларига яраша жазосини бердим.”
Выбор основного перевода