Мен, Исроил халқининг Худоси — Эгангиз, айтмоқдаман: “Қуддуснинг ва Яҳудо халқининг бошига шундай фалокат келтираманки, бу фалокатни эшитганларнинг бошидан ҳуши учади.
Самарияга қарши ишлатган ўлчов ипини ва Ахабнинг хонадонига қарши ишлатган шоқулни Қуддусга қарши ишлатаман. Қуддусни бу қабиҳ халқдан тозалаб ташлайман, уни тоза косадай тўнтариб қўяман.