Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Орадан бир оз вақт ўтгач, баъзи эркагу аёллар ўз яҳудий биродарларидан қаттиқ нолий бошлашди. Улардан баъзилари шундай деб айтишарди: “Биз кўпчиликмиз, бола–чақамиз кўп. Бизга буғдой керак, бўлмаса очликдан ўлиб қоламиз.” Бошқа баъзи бирлари эса шундай деб айтишарди: “Очарчилик пайтида донимиз бўлсин деб, далаларимизни, узумзорларимизни, уйларимизни гаровга беряпмиз.” Яна бировлари шундай деб нолишарди: “Далаларимиз ва узумзорларимиз солиғини шоҳга тўлаш учун пулни қарзга оляпмиз. Яҳудий биродарларимиздан бизнинг кам жойимиз йўқ! Уларнинг болалари бизнинг болаларимиздан ортиқ эмас. Лекин ўғил–қизларимизни қул, чўри қилиб сотишга мажбур бўляпмиз. Ҳа, қизларимиздан баъзилари чўри қилиб сотилди ҳам. Бу хусусда бирор нарса қилишга ожизмиз. Ахир, далаларимиз, узумзорларимиз энди бошқаларнинг қўлида.” Покланг, тозаланг ўзингизни, Кўз олдимдан йўқотинг! Қабиҳ қилмишларингизни, Қабиҳликни энди бас қилинг! Ўрганинг эзгулик қилишни, Адолатни изланг, Йўлга солинг золимни, Ҳимоя қилинг етимни, Бева ҳақи учун курашинг.” Эгамизнинг каломи шудир: “Қани, энди биргалашиб ўйлайлик: Гуноҳларингиз қизил рангга ўхшаса ҳам, Сизлар қордай оппоқ бўласиз. Гуноҳларингиз қирмизи рангга ўхшаса ҳам, Сизлар момиқдай оппоқ бўласиз. Агар Менга итоат этсангиз чин кўнгилдан, Ейсиз, албатта заминнинг сара ҳосилидан. Аммо рад этиб, Менга бўйсунмасангиз, Қиличнинг дамига рўпара бўлгайсиз.” Эгамизнинг Ўзи шундай деб айтди. Эй Қуддус! Қаерга ғойиб бўлди сенинг садоқатинг?! Қандай қилиб фоҳишага сен айландинг?! Ахир, олдинлари халқинг солиҳликка, адолатга ташна эди! Энди эса шаҳрингда фақат қотиллар қолди! Сенинг кумушинг тошқол бўлди, Шаробинг сув билан аралашди. Ҳа, исёнкордир йўлбошчиларинг, Ўғриларга шерикдир улар. Ҳар бири порани севар, Ҳадянинг ортидан қувар. Етимни улар ҳимоя қилмас, Беванинг арзи уларга етиб бормас. Энди Исроил халқининг қудратли Худоси, Сарвари Олам — Раббий айтади: “Ҳа, душманларимга ғазабимни сочарман, Ғанимларимдан ўч олиб, тасалли топарман. Яна сизларга қарши қўл кўтараман. Ишқор билан тозалагандай, Жамики қоришмани йўқ қилиб, Тошқолларни ажратаман. Азалда бўлганидай Одил ҳакаму маслаҳатчиларни бераман. Шундан сўнг сенга ном қўйилар: «Солиҳлик шаҳри, Садоқат шаҳри», дея.” Шунда Қуддус адолат орқали қутқарилади, Тавба қилганлар солиҳлик туфайли нажот топади. Исёнкору гуноҳкорлар бирга қирилади, Эгамиздан воз кечганлар ҳалок бўлади. Сизлар шарманда бўласиз Ўзингиз хуш кўрган эманлар сабабли. Мана, уялиб қоласиз Ўзингиз танлаган саждагоҳ боғлар туфайли. Ҳа, сизлар ўхшаб қоласиз Япроғи қовжираган эманга, Ҳамда сувсиз қақраган боққа. Кучлилар ҳам чўпга ўхшаб қолади. Ишлари лов этган оловга ўхшайди. Ўзларию ишлари бирга ёниб кетади, Ҳеч ким бу оловни ўчиролмайди. Булоқдан сув қайнаб чиққани сингари, Қуддусдан қабиҳликлар қайнаб чиқяпти. Зўравонлигу бузғунчилик садолари эшитиляпти. У ерда кўрганим хасталигу яралар. Кейин уларга айт, Эгамиз шундай демоқда: «Адолат ва тўғрилик билан иш тутинг. Жабрдийдаларни зўравонларнинг қўлидан қутқаринг. Мусофирларга, етим ва беваларга ноҳақлик қилманг, уларни эзманг. Бу ерда бегуноҳ одамнинг қонини тўкманг. Исёнкор Исроил халқига айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: жирканч ишларингизни бас қилинглар! Бошқа одамларнинг ерларини тортиб олиш унга тақиқланади. У ўғилларига фақат ўзининг қарамоғида бўлган ерлардан мерос берсин, халқимни ўз еридан маҳрум қилмасин.” Мен шундай дедим: “Эй Ёқуб наслининг йўлбошчилари, эшитинг! Эй Исроил ҳукмдорлари, қулоқ солинг! Адолат ўрнатиш сизнинг вазифангиз–ку! Сизлар эса яхшиликдан нафратланасиз, Қабиҳликка меҳр қўясиз, Сиз халқимнинг терисини шилиб, Этини суягидан ажратиб оласиз. Сиз халқимнинг этини ейсиз, Терисини шилиб, суякларини майдалайсиз, Қозонга солинадиган гўштдай уларни нимталайсиз.
Выбор основного перевода