Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фақатгина ҳукмдорингиз шу дарвоза биносининг ичида ўтириб, Менинг ҳузуримда муқаддас таомни тановул қилиши мумкин. Дарвоза биносига у даҳлиз орқали кириб, яна ўша йўл билан чиқиб кетади.” Эгамиз Раббий менга деди: “Агар ҳукмдор бирор ўғлига ерини совға қилса, совға қилинган ер ўша ўғлининг абадий мероси бўлиб қолади. Борди–ю, ҳукмдор ерини бирор хизматкорига совға қилса, хизматкор совға қилинган ерга Қутлуғ йилгача эгалик қила олади. Қутлуғ йилда ер ҳукмдорга қайтади. Ҳукмдор ерларини фақатгина ўз ўғилларига мерос қилиб бериши мумкин. Бошқа одамларнинг ерларини тортиб олиш унга тақиқланади. У ўғилларига фақат ўзининг қарамоғида бўлган ерлардан мерос берсин, халқимни ўз еридан маҳрум қилмасин.” Махсус ажратилган ернинг ғарб ва шарқ томонидаги ортган ерлар Исроил ҳукмдорига қарашли бўлади. Ҳукмдорнинг шарқдаги ерлари Иордан дарёсига, ғарбдаги ерлари Ўрта ер денгизига бориб тақалади. Ғарбдаги ернинг ҳам, шарқдаги ернинг ҳам узунлиги 25.000 тирсак бўлади. Уларнинг ўртасида Менинг муқаддас улушим, Маъбадим, Левиларнинг улуши ва Қуддус шаҳри жойлашади. Ҳукмдорнинг ерлари шимолда Яҳудо қабиласининг ерларига, жанубда Бенямин қабиласининг ерларига чегарадош бўлади.
Выбор основного перевода