Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз деди: “Исроил қабилаларига ерни бўлиб бераётганингизда, Мен, Эгангизга тегишли қисмини ҳам ажратиб қўйинглар. Менга ажратилган ҳудуднинг узунлиги 25.000 тирсак, эни 20.000 тирсак бўлсин. Бутун ҳудуд табаррук ҳисоблансин. Мен бу муқаддас еримнинг ярмини руҳонийларга бераман. Уларга ажратилган ернинг ғарбдан шарққа бўлган узунлиги 25.000 тирсак, шимолдан жанубга чўзилган эни 10.000 тирсак бўлади. Руҳонийларга ажратилган ернинг марказида Менинг Маъбадим жойлашади. Бу ер фақат Зодўх авлодидан тайинланган руҳонийларга тегишли бўлади, чунки улар Менинг талабларимни бажардилар. Исроил халқи ва бошқа левилар Мендан юз ўгирганларида, улар Мендан юз ўгирмадилар.
Выбор основного перевода