Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шу тариқа у Энг муқаддас хонани Исроил халқининг нопокликларидан, итоатсизликларидан ва гуноҳларидан поклаш учун маросим ўтказсин. Бутун Учрашув чодири учун ҳам, шу сингари, поклаш маросимини ўтказсин. Чунки бу Чодир булғанган халқ орасида ўрнатилгандир. Ҳар ойнинг бошида иккита буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини Эгамизга атаб куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Ҳамма жониворлар нуқсонсиз бўлсин. Бу қурбонликларга қўшиб қуйидаги миқдорда зайтун мойи аралаштирилган сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар: ҳар бир буқа билан ўн икки коса ун, қўчқор билан саккиз коса ун, ҳар бир қўчқор қўзи билан тўрт коса ун. Оловда куйдириладиган бу қурбонликлардан Эгамизга ёқимли ҳид боради. Ҳар бир буқа билан тўрт коса шароб, ҳар бир қўчқор билан уч коса шароб, ҳар бир қўчқор қўзи билан эса икки коса шаробни назр қилинглар. Бу куйдириладиган назрларни ҳар ойнинг биринчи кунида адо этинглар. Бундан ташқари, битта такани Эгамизга гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу ҳамма қурбонлигу назрларни кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган шароб назридан ташқари келтиринглар. Биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни Эгамизга бағишланган Фисиҳ зиёфатини нишонланглар. Ўн бешинчи куни эса етти кунлик байрам бошланади, сизлар етти кун давомида хамиртурушсиз нон ейишларингиз лозим. Байрамнинг биринчи куни бутун халқ муқаддас йиғинга келсин. Ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар. Эгамизга атаб иккита буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини оловда куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Ҳамма жониворлар нуқсонсиз бўлсин. Бу қурбонликларга қўшиб қуйидаги миқдорда зайтун мойи аралаштирилган сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар: ҳар бир буқа билан ўн икки коса ун, қўчқор билан саккиз коса ун, ҳар бир қўчқор қўзи билан тўрт коса ун. Ўзларингизни гуноҳдан поклаш учун такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрларни кунда эрталаб куйдириладиган қурбонликдан ташқари, етти кун давомида келтиринглар. Бу таом назрларини Эгамизга ёқимли ҳид бўлиши учун оловда куйдиринглар. Булар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган шароб назридан ташқари келтирилсин. Бу назрларни кунда эрталаб куйдириладиган қурбонликдан ташқари, етти кун давомида келтиринглар. Бу таом назрларини Эгамизга ёқимли ҳид бўлиши учун оловда куйдиринглар. Булар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган шароб назридан ташқари келтирилсин. Байрамнинг еттинчи куни ҳам муқаддас йиғин ўтказинглар. Ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар. Ҳосил байрамининг биринчи куни, Эгамизга янги ҳосилингизнинг донини назр қилганингизда, бутун халқ муқаддас йиғинга келсин. Ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар. Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун иккита буқа, битта қўчқор, еттита бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Бу қурбонликларга қўшиб қуйидаги миқдорда зайтун мойи аралаштирилган сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар: ҳар бир буқа билан ўн икки коса ун, қўчқор билан саккиз коса ун, ҳар бир қўчқор қўзи билан тўрт коса ун. Ўзларингизни гуноҳдан поклаш учун битта такани қурбонлик қилинглар. Бу назрларни ва уларга қўшиб қилинадиган шароб назрини кунда куйдириладиган қурбонликлардан ва уларга қўшиб қилинадиган дон назридан ташқари келтиринглар. Қурбонлик қилинадиган ҳамма жониворларингиз нуқсонсиз бўлсин. Еттинчи ойнинг ўнинчи куни ҳам бутун халқ муқаддас йиғинга келсин. Шу куни рўза тутинглар, ҳеч қандай иш қилманглар. Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун битта буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин. Бу қурбонликларга қўшиб қуйидаги миқдорда зайтун мойи аралаштирилган сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар: буқа билан ўн икки коса ун, қўчқор билан саккиз коса ун, ҳар бир қўчқор қўзи билан тўрт коса ун. Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар гуноҳлардан поклаш қурбонлигидан ва унга қўшиб қилинадиган шароб назридан ҳамда кунда куйдириладиган қурбонликлару уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назрларидан ташқари келтирилсин. Еттинчи ойнинг ўн бешинчи куни ҳам бутун халқ муқаддас йиғинга келсин. Ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар. Етти кун давомида Эгамизга атаб байрам қилинглар. Биринчи куни Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун ўн учта буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини оловда куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин. Бу қурбонликларга қўшиб қуйидаги миқдорда зайтун мойи аралаштирилган сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар: ҳар бир буқа билан ўн икки коса ун, ҳар бир қўчқор билан саккиз коса ун, ҳар бир қўчқор қўзи билан тўрт коса ун. Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон, шароб назридан ташқари келтирилсин. Иккинчи куни ўн иккита буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин. Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар. Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин. Учинчи куни ўн битта буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин. Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар. Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин. Тўртинчи куни ўнта буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин. Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар. Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин. Бешинчи куни тўққизта буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин. Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар. Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин. Олтинчи куни саккизта буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин. Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар. Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин. Еттинчи куни еттита буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин. Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар. Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин. Саккизинчи куни эса бутун халқ муқаддас йиғинга келсин, ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар. Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун битта буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини оловда куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин. Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар. Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин. Байрамларда Эгамизга атаб куйдириладиган қурбонлик, тинчлик қурбонлиги, дон билан шароб назрлари шулардан иборатдир. Булар берган ваъдангизга мувофиқ қилинадиган назр ва кўнгилдан чиқариб бериладиган назрлардан ташқари келтирилади.” Эгамиз Раббий менга деди: “Ички ҳовлининг шарқий дарвозаси ҳафтанинг олти куни давомида ёпиқ турсин, Шаббат куни ва янги ой шодиёнаси куни очилсин. Ҳар Шаббат ва янги ой шодиёнаси куни Исроил халқи бу дарвоза олдида туриб, Мен, Эгангизга сажда қилсин. Янги ой шодиёнаси куни битта нуқсонсиз бузоқ, олтита нуқсонсиз қўзини ва битта нуқсонсиз қўчқорни олиб келсин. Дарҳақиқат, Мусонинг қонуни бўйича деярли ҳамма нарса қон билан покланади, тўкилган қон орқалигина гуноҳлар кечирилади.
Выбор основного перевода