Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Узунликни, оғирликни ва миқдорни ўлчаганда ғирромлик қилманг. Тарозингиз, қадоқ тошларингиз, ўлчов тоғораю косаларингиз тўғри бўлсин. Мен сизларни Миср юртидан олиб чиққан Эгангиз Худоман. Қадоқ тошларингиз тўғри бўлсин, бири оғир, бири енгил бўлмасин. Уйингиздаги ўлчов косаларнинг ҳажми тўғри бўлсин, бири катта, бири кичик бўлмасин. Тошларингиз ҳалол ва тўғри бўлсин, ўлчовларингиз ҳам ҳалол ва тўғри бўлсин. Шунда Эгангиз Худо сизларга берадиган юртда умрингиз узоқ бўлади. Ёлғон тарози Эгамиз учун жирканчдир, аниқ тарози тошлари эса Унинг қувончидир. «О, мен бойман, — деб мақтанасан, эй Эфрайим. — Мен ўзимга давлат орттирдим, Боримни пешана терим билан топдим. Ҳеч ким мени гуноҳда айблай олмас.» Сизлар шундай айтасизлар: “Янги ой шодиёнаси тезроқ тамом бўла қолса–ю, Донни сотсак. Шаббат куни тезроқ ўтса–ю, Буғдойни бозорга олиб чиқсак. Шунда биз оғирлигини камайтириб, Нархини оширамиз, Тарозидан уриб, одамларни алдаймиз.
Выбор основного перевода