Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар Лубнондан Мисрафўт–Майимгача бўлган қирларнинг аҳолисини — барча Сидонликларни ҳам ҳали мағлуб қилмаган. Мен Ўзим мана шу халқларни бу юртдан, Исроил халқининг олдидан ҳайдайман. Мен сенга буюрганимдай, мана шу ерларни албатта Исроил халқига мулк қилиб бергин. Иордан дарёсининг ғарбида мана шу тўққиз қабила ва битта қабила ярмининг улушлари, Мусога Эгамиз буюргандай, қуръа ташлаб белгиланди. Бу ерларни Исроил қабилаларига бўлиб беринглар. Улар бу ерларни қуръа бўйича мерос қилиб олсинлар. Болалари Исроилда туғилган орангиздаги мусофирларга ҳам ерингиздан улуш беринглар. Уларни Исроилнинг маҳаллий аҳолиси деб билинглар. Уларга ўзингиз қатори Исроил қабилалари орасидан ерни мулк қилиб беринглар. Яҳудо ҳудудидан жанубда махсус ажратилган ер бўлади. Бу ернинг ғарбдан шарққа чўзилган узунлиги ҳар бир қабилага ажратилган ернинг узунлиги билан тенг, яъни ғарбдаги Ўрта ер денгизидан то шарқдаги Иордан дарёсигача бўлади. Шимолдан жанубга чўзилган эни эса 25.000 тирсак бўлади. Бу махсус ажратилган ернинг ўртасида Маъбад жойлашади. Бу ҳудуднинг бир қисми Мен, Эгангизга ажратилган бўлиб, ғарбдан шарққа 25.000 тирсакни, шимолдан жанубга 20.000 тирсакни ташкил қилади. Мен бу муқаддас еримнинг ярмини руҳонийларга бераман. Уларга ажратилган ернинг ғарбдан шарққа бўлган узунлиги 25.000 тирсак, шимолдан жанубга чўзилган эни 10.000 тирсак бўлади. Руҳонийларга ажратилган ернинг марказида Менинг Маъбадим жойлашади. Шундай қилиб, Исроил юрти ўн икки қабилага бўлиб берилади, олган ерлари уларнинг улуши бўлади.” Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.
Выбор основного перевода