Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнг улар қурбонликнинг қонидан олиб, қурбонлик гўшти тановул қилинадиган уйнинг эшиги кесакиси ёнларига ва тепасига суртишсин. Буқанинг қонидан олиб, бармоғинг билан қурбонгоҳнинг шохларига қонни сурт. Ортган қоннинг ҳаммасини эса қурбонгоҳнинг ёнига тўк. Мусо буқани сўйди. Қурбонгоҳни поклаш учун бармоғини қонга ботириб, қонни қурбонгоҳнинг шохларига суртиб чиқди. Қоннинг қолганини қурбонгоҳнинг ёнига тўкди. Шу йўсин у қурбонгоҳни поклаб, Эгамизга бағишлади. Эгамизнинг улуғворлиги шарқий дарвоза орқали Маъбадга кирди. Сўнг Руҳ мени оёққа турғизиб, ички ҳовлига олиб кирди. Эгамизнинг улуғворлиги Маъбадни тўлдирди. — Сен ўша буқанинг қонидан олиб, қурбонгоҳнинг тўртта шохига, қурбонгоҳ ўрта қисмининг тўртала бурчагига ва четларга суртиб чиқ. Шу йўсин сен қурбонгоҳни поклаб, муқаддас қиласан.
Выбор основного перевода