Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Исроил халқига буюр, улар мулк қилиб оладиган еридан левиларга яшаш учун шаҳарлар беришсин. Шунингдек, шаҳарларнинг атрофидаги яйловларни ҳам беришсин. Сўнг ўша одам мени шимолий дарвоза олдига олиб бориб, дарвоза биносини ўлчади. Дарвоза биносининг ўлчамлари бошқа дарвоза бинолариники билан бир хил эди. Улар Маъбадимда хизмат қилаверадилар: дарвозабонлар бўладилар, Маъбад ичида хизмат қиладилар. Куйдириладиган ва бошқа қурбонликлар учун келтирилган ҳайвонларни сўядилар, Маъбадга келган одамларга хизмат қиладилар. Аммо улар бутларга сажда қилган Исроил халқига хизмат қилиб, халқни гуноҳга ботирганлари учун, Мен, Эгангиз Раббий, қасам ичиб айтаманки, улар ўз жазосини тортадилар. Мен уларни руҳонийликдан четлаштираман. Улар энди на ҳузуримга кирадилар, на муқаддас нарсаларимга, на энг муқаддас назрларимга қўл теккизадилар. Жирканч одатлари учун тортадиган жазоси шу бўлади, улар иснодга қоладилар. Шунга қарамай, Маъбаддаги ҳамма юмушларни бажараверадилар. Мен муқаддас еримнинг иккинчи ярмини левиларга бераман. Уларга бериладиган ернинг ғарбдан шарққа бўлган узунлиги 25.000 тирсак, шимолдан жанубга чўзилган эни 10.000 тирсак бўлади. Хуллас, руҳоний ва левиларга бериладиган ернинг умумий узунлиги 25.000 тирсак, эни 20.000 тирсак бўлади.
Выбор основного перевода