Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уйнинг ташқаридаги деворининг ёнига ва орқасига уч қаватли ён хоналар қурдирди. Биринчи қаватнинг кенглиги 5 тирсак, иккинчи қаватнинг кенглиги 6 тирсак, учинчи қаватнинг кенглиги 7 тирсак эди. Сулаймон уйнинг деворларини, ён хоналарнинг ҳажмига мослаб, зинапоя шаклида қурдирди. Шу сабабдан ён хоналар уйнинг деворига тақалмаган эди. Ўрта қаватдаги ён хонанинг эшиги уйнинг жануб томонида эди: айланма зинапоя орқали ўрта қаватга, ўрта қаватдан эса учинчисига чиқиларди. Ўша одам мени дарвоза орқали Маъбаднинг ташқи ҳовлисига олиб кирди. Ҳовлининг девори бўйлаб ўттизта ҳужра қурилган эди. Ҳужраларнинг олд томонида тош ётқизилган бир йўл бор эди.
Выбор основного перевода