Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ваҳийда Худо мени Исроил юртига олиб бориб, жуда баланд бир тоғнинг устига турғизиб қўйди. У ердан мен жануб томонда жойлашган шаҳарга ўхшаш бир нечта бинони кўрдим. Худо мени ўша ерга яқинроқ олиб борганда, мен дарвоза ёнида турган бир одамни кўриб қолдим. Ўша одамнинг бутун вужуди ярқироқ мисдай товланиб турар эди. Унинг қўлида ўлчов асбобларидан зиғир арқон ва чизғич бор эди. Даҳлизнинг эни саккиз тирсак эди. Даҳлиз эшигининг икки ён деворлари икки тирсак қалинликда эди. Бу даҳлиз дарвоза биносининг ички тарафида, Маъбаднинг рўпарасида жойлашган эди. Ўша одам мени дарвоза орқали Маъбаднинг ташқи ҳовлисига олиб кирди. Ҳовлининг девори бўйлаб ўттизта ҳужра қурилган эди. Ҳужраларнинг олд томонида тош ётқизилган бир йўл бор эди. Асосий хона эшигининг кесакиси тўртбурчак шаклида ясалган эди. Энг муқаддас хонанинг рўпарасида Асосий хонанинг ва Энг муқаддас хонанинг эшиклари бор эди.
Выбор основного перевода