Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ички парда Чодир шипидаги илгаклар остида осилиб турсин. Аҳд сандиғи ички парданинг орқасига олиб кирилсин. Ички парда Муқаддас хонани Энг муқаддас хонадан ажратиб туради. Ҳоруннинг икки ўғли Эгамиз амр этмаган бегона оловни олиб келиб, нобуд бўлганларидан сўнг, Эгамиз Мусога гапириб, шундай деди: “Аканг Ҳорунга айт, у ички парда орқасидаги Энг муқаддас хонага хоҳлаган пайтида кирмасин. У ердаги Аҳд сандиғининг қопқоғи олдига бормасин. Акс ҳолда, у нобуд бўлади. Зотан, Мен ўша қопқоқ устида булут орасида зоҳир бўламан.” Ички хона уйнинг ичкарисига қурилган бўлиб, ердан шифтига қадар садр ёғочи билан ажратилган эди. Бу хона Энг муқаддас хона деб аталди. Бу хонанинг бўйи 20 тирсак чиқарди. Ўша хонанинг узунлиги ички тарафдан 20 тирсак, кенглиги 20 тирсак, баландлиги ҳам 20 тирсак эди. Сулаймон бу хонани тоза олтин билан қоплатди. Садр ёғочидан ясалган тутатқи қурбонгоҳини ҳам олтин билан қоплатди. Сулаймон Энг муқаддас хонани ҳам қурдирди. Бу хонанинг узунлиги асосий хонанинг эни билан бир ўлчовда — 20 тирсак, эни ҳам 20 тирсак эди. Сулаймон бу хонани 1300 пуд тоза олтин билан қоплатди. Тоғ чўққисидаги Маъбад жойлашган ҳудуд муқаддас сақлансин. Бу Маъбаднинг асосий қоидаси бўлсин.
Выбор основного перевода