Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уйга панжарали деразалар ҳам ясаттирди. Сулаймон Эгамиз уйининг девори ичкарисини ердан шифтига қадар садр ёғочидан қилинган тахта билан қоплатди. Полини сарв ёғочи тахтасидан қилди. Хоналарнинг учала деворида панжарали туйнуклар бор эди. Даҳлизда ҳам панжарали туйнуклар бор эди. Даҳлиз эшиги ён деворларига пальма дарахтининг тасвирлари туширилган эди. Сўнгра у одам ҳовлининг ғарбида жойлашган иморатнинг узунлигини ўлчади. Иморат ва унинг икки ён томонидаги хоналарнинг узунлиги 100 тирсак чиқди. Маъбаднинг айвони, асосий хонаси ва ички хонаси Асосий хона эшикларининг юзасига девордагидай карублар ва пальма дарахтларининг суратлари ўйилган эди. Маъбад айвонининг олди томонига ёғоч бостирма қурилган эди. Айвон ён деворларининг панжарали деразалари бор эди. Деворларга пальма дарахтининг суратлари ўйилган эди. Маъбаддаги ён хоналарнинг кираверишига ёғоч бостирмалар қурилганди. Хоналар бир томони билан эни 20 тирсак бўлган ички ҳовлининг очиқ жойига, иккинчи томони билан Маъбаднинг тош ётқизилган ташқи ҳовлисига қараб турарди. Хоналар уч қават қилиб қурилган эди. Учинчи қаватдаги хоналар, иккинчи қаватдагиларга, иккинчи қаватдаги хоналар эса биринчи қаватдагиларга қараганда торроқ эди. Шунинг ҳисобига юқори қаватдаги айвонлар кенгроқ эди.
Выбор основного перевода