Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Даҳлизнинг эни саккиз тирсак эди. Даҳлиз эшигининг икки ён деворлари икки тирсак қалинликда эди. Бу даҳлиз дарвоза биносининг ички тарафида, Маъбаднинг рўпарасида жойлашган эди. Хоналарнинг учала деворида панжарали туйнуклар бор эди. Даҳлизда ҳам панжарали туйнуклар бор эди. Даҳлиз эшиги ён деворларига пальма дарахтининг тасвирлари туширилган эди. Кейин у одам мени Маъбад айвонига олиб кириб, айвон остонасининг ён деворларини ўлчади. Ён деворларнинг қалинлиги 5 тирсак чиқди. Остонанинг эни 14 тирсак, остона ён деворларининг узунлиги 3 тирсак чиқди. ердан деразаларгача ёғоч билан қопланган эди. Маъбаднинг остоналари, панжарали деразалари ва ён хоналари ёғоч билан пардоз қилинган эди.
Выбор основного перевода