Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнг у шарқий дарвоза биносининг олдига борди. Зиналардан тепага кўтарилиб, остонани ўлчади. Остона икки ён деворининг қалинлиги олти тирсак чиқди. Асосий хона эшикларининг юзасига девордагидай карублар ва пальма дарахтларининг суратлари ўйилган эди. Маъбад айвонининг олди томонига ёғоч бостирма қурилган эди. Сўнг ўша одам мени ташқи ҳовлига олиб чиқиб, Маъбаднинг шимолидаги бир қатор хоналар олдига олиб борди. Бу хоналар Маъбаднинг ғарб томонидаги иморатга яқин жойлашган эди. Бу киравериш ҳовлининг девори бошланган жойда эди. Жанубда ҳам очиқ жой ва хоналар бор эди, бу хоналар иморат рўпарасида эди. У одам менга шундай деди: “Маъбаднинг шимол ва жануб томонига қурилган бу хоналар муқаддасдир. Бу хоналарда Эгамизнинг ҳузурига кирадиган руҳонийлар энг муқаддас назрларни тановул қиладилар. Дон назри, гуноҳ қурбонликлари ва айб қурбонликлари бу хоналарга қўйилади, чунки бу хоналар муқаддасдир.
Выбор основного перевода