Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша одам Маъбаднинг узунлигини ўлчади. Маъбаднинг узунлиги 100 тирсак чиқди. Сўнг у Маъбаднинг орқа деворидан ғарбдаги иморатнинг орқа деворигача бўлган масофани ўлчади, масофа 100 тирсак чиқди. Маъбаднинг олд томонидаги, яъни шарқ томондаги ҳовлининг эни ҳам 100 тирсак чиқди. Сўнгра у одам ҳовлининг ғарбида жойлашган иморатнинг узунлигини ўлчади. Иморат ва унинг икки ён томонидаги хоналарнинг узунлиги 100 тирсак чиқди. Маъбаднинг айвони, асосий хонаси ва ички хонаси Сўнг ўша одам мени ташқи ҳовлига олиб чиқиб, Маъбаднинг шимолидаги бир қатор хоналар олдига олиб борди. Бу хоналар Маъбаднинг ғарб томонидаги иморатга яқин жойлашган эди.
Выбор основного перевода