Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Иккала хонанинг деворига гир айланаси бўйлаб карублар, пальма дарахтлари, очилиб турган гулларнинг суратини ўйдирди. Зайтун ёғочидан ясалган икки тавақали эшикка карублар, пальма дарахтлари, очилиб турган гуллар суратини ўйдирди, сўнг эшик устини, карублар ва пальма дарахтлари суратини ҳам олтин билан қоплатди. Шундай қилиб, Хуром ҳар бир тирговучнинг ва ён тўсиқларнинг юзасига карублар, арслонлар, пальма дарахтлари ва гулчамбарлар суратини ўйди. Асосий хонанинг деворларини олдин сарв ёғочи билан қоплатиб, устидан тоза олтинни қоплатди, сўнг хурмо дарахти ва занжирлар шаклларини ўйдириб солдирди. Ҳар бир карубнинг тўрттадан юзи бор эди: биринчи юз — карубнинг юзи, иккинчи юз — одамнинг юзи, учинчи юз — шернинг юзи ва ниҳоят тўртинчи юз бургутнинг юзи эди. Хоналарнинг учала деворида панжарали туйнуклар бор эди. Даҳлизда ҳам панжарали туйнуклар бор эди. Даҳлиз эшиги ён деворларига пальма дарахтининг тасвирлари туширилган эди.
Выбор основного перевода