Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Парвардигор Эгамиз ернинг тупроғидан одамни ясади ва унинг бурун тешигидан пуфлаб, жон ато этди. Шундай қилиб, одам тирик жон бўлди. Юзингни яширганингда эса улар ваҳимага тушади, Жонларини олганингда, ўлиб, тупроққа қайтади. Руҳингни юборганингда улар яратилади, Ер юзига янгидан ҳаёт берасан. Эгамиз менга шундай деди: — Энди шамолга шундай буйруқ бер: “Эй шамол, Эгамиз Раббий айтмоқда: ҳар томондан эсиб, бу ўлик таналарга ҳаёт нафасини пуфла, уларни тирилтир.” Мен Эгамизнинг айтганини қилдим. Шамол таналарнинг ичига кириб, одамларни тирилтирди. Улар турганларида буюк бир оломонни ташкил қилишди.
Выбор основного перевода