Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эфрайимнинг ҳасадгўйлигини қирқади, Яҳудонинг хусуматини тўхтатади, Эфрайим Яҳудога ҳасад қилмас, Яҳудо Эфрайимга хусумат қилмас. Ўша кунларда Яҳудо ва Исроил халқлари бирлашади. Улар шимолдаги юртдан Мен ота–боболарингизга мулк қилиб берган юртга бирга қайтиб келишади. Мен қулим Довудни чўпон қилиб тайинлайман. У сурувимни боқади, уларга чўпонлик қилади. Мен уларнинг Худоси бўламан, қулим Довуд эса уларнинг ҳукмдори бўлади. Буларни Мен, Эгангиз, айтдим. Мен, Эгангиз, Яҳудо ва Исроил юртида бўлганимга қарамай, сизлар шундай деб айтган эдингиз: ‘Бу икки халқ бизники бўлади, уларнинг юртини биз қўлга киритамиз.’ Яҳудо ва Исроил халқлари қайта бирлашадилар. Улар ўзларига бир йўлбошчи танлайдилар. Ўз юртида туп қўйиб, палак отадилар. Ҳа, Йизрилнинг — «Худо эккан» халқнинг куни улуғ бир кун бўлади.” Бу қўрада бўлмаган бошқа қўйларим ҳам бор. Уларни ҳам олиб келишим керак. Улар ҳам Менинг овозимга қулоқ солади, шунда бир сурув, бир чўпон бўлади.
Выбор основного перевода