Эшитинг, эй карлар, Қаранг, кўриб қўйинг, эй кўрлар!
“Эй инсон, Исроил тоғларига юзлан. Уларга қарши шундай башорат қил:
Эгамиз менга деди: “Эй инсон, Исроил тоғлари ҳақида шундай башорат қил: «Эй Исроил тоғлари, Эгамизнинг сўзини эшитинг.
Эгамиз менга шундай деди: — Энди шамолга шундай буйруқ бер: “Эй шамол, Эгамиз Раббий айтмоқда: ҳар томондан эсиб, бу ўлик таналарга ҳаёт нафасини пуфла, уларни тирилтир.”
Шунинг учун халқимга башорат қилиб айт: “Эгамиз Раббий шундай демоқда: «Эй халқим Исроил, Мен қабрларингизни очиб, сизларни у ердан чиқараман. Сўнг сизларни ўз юртингиз — Исроилга қайтариб олиб бораман.
Кейин Исо яқинлашиб, тобутга қўлини теккизди. Тобутни кўтариб бораётганлар тўхтаб қолдилар. Исо ўликка: — Эй йигит, сенга айтаман: тур ўрнингдан! — деди.
Шунда ўликлар қабрларидан чиқадилар: яхшилик қилганлар яшаш учун тирилади, ёмонлик қилганлар эса маҳкум бўлиш учун тирилади.