Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо Ўз қули Довудни танлаб олди, Қўй қўрасидан уни чақириб олди. У Довудни совлиқ қўй, қўзиларга чўпонликдан олди. Ўзининг халқи Исроилга, Ёқуб наслига чўпон қилиб тайинлади. “Юпатинг, халқимни юпатинг, — демоқда Худойингиз. — Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Довуд наслидан солиҳ бир новдани етиштираман. Бу Шоҳ донолик билан ҳукмронлик қилади. Адолат ва тўғрилик билан иш тутади. Улар Мен, Ўз Эгаси Худога ва Мен тахтга ўтқизадиган Довуд авлодидан бўлган шоҳга хизмат қилишади.” Боғ–роғлардаги дарахтлар мева беради, ер мўл ҳосил етиштиради. Сизлар ўз заминингизда ҳар қандай хавф–хатардан холи бўласиз. Мен сизларни қул қилиб олган золимларнинг қўлидан халос қиламан, бўйинтуруғини синдираман. Ўшанда сизлар Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласиз. Ичингизга Ўз Руҳимни соламан. Сизлар фармонларимга риоя қиладиган, қонун–қоидаларимни битта қолдирмай бажарадиган бўласизлар. Бундан кейин улар қайтадан Эгаси Худога ва Довуд наслидан бўлган шоҳга юз буришади. Келажакда Эгамизга қўрқув билан бўйин эгишади. Худонинг баракасидан баҳраманд бўлишади. Мен яхши чўпонман. Яхши чўпон қўйлари учун жонини фидо қилади.
Выбор основного перевода